Нурободда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 108,9 фоизни, экспорт ҳажми эса 141,4 фоизни ташкил этди

Нуробод туманида 2020 йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 146,8 миллиард сўмни ташкил этган бўлиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 108,9 фоизни ташкил этди.

Жумладан:

- қурилиш-монтаж ишлари ҳажми 72,7 миллиард сўм, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 101,0 фоизни;

- асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажми 236,3 миллиард сўм, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 100,0 фоизни;

- чакана товар айланмаси ҳажми 268,1 миллиард сўм, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 100,1 фоизни;

- экспорт ҳажми 1,1 миллион АҚШ доллари, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 141,4 фоизни;

- импорт ҳажми 28,7 миллион АҚШ доллари, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 103,7 фоизни;

- жами хизматлар ҳажми эса 214,8 миллиард сўм, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 100,0 фоизни ташкил этди.