Олмаотадан Самарқандга авиапарвозлар 15 мартдан бошланиши маълум қилинди
- 03.02.2023 09:41
- 44
- Самарқанд
Қозоғистоннинг "FlyArystan" лоукостер авиакомпанияси "Олмаота—Самарқанд" йўналишидаги авиапарвозларни тикламоқда.
Маълум қилинишича, "Олмаота-Самарқанд-Олмаота" йўналиши бўйича биринчи йўловчи рейси 2023 йилнинг 15 март кунига белгиланган.
Рейслар Airbus А320 самолётларида ҳафтасига икки марта — чоршанба ва шанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилмоқда.
Маълумот учун, "FlyArysta"n — Қозоғистоннинг арзон авиаташувларни амалга оширувчи компанияси бўлиб, бош қароргоҳи Олмаота шаҳрида жойлашган. Компания Қозоғистондаги энг йирик "Air Astana" авиакомпанияси негизида ташкил этилган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Автобусларда йўлкира нархи ўзгаради
- Кеча, 14:31
- Самарқанд
Қурилиш объектларида назорат кучайтирилди
- 25/04, 09:00
- Самарқанд