Ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди
ДХХ Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ИЖҚК Департаменти ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбирда фуқаро А.Н. 2 нафар фуқарони “Nukus innovatsion instituti” Самарқанд филиалига 2-босқичга ўқишга киритиб қўйиш эвазига 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.