Ўқувчиларнинг Конституцияга оид билимлари синовдан ўтказилди
Самарқанд шаҳридаги 69-умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 29 йиллиги олдидан “Конституция ҳуқуқ ва эркинлигимиз кафолати” мавзусида тадбир ўтказилди.
Тадбир Самарқанд юридик техникуми ўқитувчи ва талабалари билан биргаликда ташкил этилди. Унда ўқувчиларнинг Конституцияга оид билим ва кўникмалари, ҳуқуқий маданияти синовдан ўтказилди.
Тадбирда юридик техникум талабалари томонидан суд жараёнлари саҳна кўриниши орқали кўрсатиб берилди ва мактаб ўқувчиларига қонунларнинг аҳамияти ҳаётда қандай акс этиши тушунтирилди. Ўз навбатида мактаб ўқувчилари шахснинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳақидаги билимларини иштирокчиларга намойиш этди.
Тадбир сўнгида мактаб ўқувчилари томонидан ташкил этилган бадиий саҳна кўринишлари ижро этилди.
Шаҳодат МАҲМУДОВА,
мактабнинг физика фани ўқитувчиси.