Ўз фаолиятини кутилмаган буюм ишлаб чиқариш билан бошлаган дунёдаги машҳур компаниялар
Ҳатто миллиардлаб доллар турадиган барқарор компаниялар ўз ишини кичик бирор нарса ишлаб чиқаришдан бошлаган. Уларнинг баъзилари биз тасаввур қила олмайдиган шароитларда пайдо бўлган. Ҳайратланарлиси, бу йирик корхоналар ўз фаолиятини бутунлай бошқа йўналишда бошлаган.
Бугун сизга буюк корпорация ва империяларга айланган кичкинагина корхоналарнинг илҳомлантирувчи ва қизиқарли тарихи билан таништирамиз.
1. Sony корпорацияси ташкил этилганлигининг дастлабки йилларида электр гуруч пиширгичлар ишлаб чиқарувчи сифатида танилган.
2. Кореянинг йирик LG Electronics технологик компанияси ўз фаолиятини кир ювиш кукуни ишлаб чиқариш билан бошлаган.
3. Кўп йиллар олдин Финляндиядаги Nokia компанияси резина калишлари ишлаб чиқариш ва сотиш билан пул топган.
4. Toyota Японияда тикув машиналари ишлаб чиқарган. Ҳозир ҳам уларни ишлаб чиқаради.
5. SHARP компанияси дастлаб учини чиқариш (йўниш) талаб қилинмайдиган қаламларни ишлаб чиқарарди.
6. Бугунги кунда дунё миқёсидаги Bombardier самолётлар ишлаб чиқарувчи компания қордаюрар автомобилларни ишлаб чиқарадиган компаниядан ўсиб чиққан.
7. BMW компанияси ўз фаолиятини бошлаганида самолётлар ва авиация двигателлари уларнинг асосий маҳсулоти бўлганини жуда кам одам билса керак.
8. Samsung дастлаб озиқ-овқат маҳсулотларини сотишга ихтисослашган компания сифатида ташкил этилган.
9. Lipton аслида оддий озиқ-овқат дўкони сифатида иш бошлаган.
10. Юз йил олдин Bonduelle компанияси алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхона сифатида танилган эди.
11. Таниқли Hugo Boss компанияси фашистлар Германияси учун махсус кийим ишлаб чиқариш билан шуғулланган.
12. Компьютер ишлаб чиқариш билан машҳур бўлишидан олдин IBM компанияси ҳисоблаш машиналари, пишлоқ кесгич ва тарози ишлаб чиқарган.
Баҳора МУҲАММАДИЕВА тайёрлади.