Ўзбекистон футболида кутилмаган истеъфо рўй берди

ЎзПФЛ раҳбари Даврон Шоқурбонов ўз аризасига кўра, ишдан бўшади. 21 май куни оқшомда ўтказилган умумий йиғилишда ташкилот раҳбари сифатида ишлаб келаётган Даврон Шоқурбонов вазифасидан озод этилгани маълум бўлди. Бу ҳақда “Championat.asia” хабар бермоқда.

Маълумот учун, 47 ёшли Даврон Шоқурбонов ўтган йилнинг 17 июнь куни Омон Ғофуровнинг ўрнига ПФЛ директори этиб тайинланганди.

Ҳозирча, Даврон Шоқурбоновнинг ўрнини ким эгаллаши, Ўзбекистонда футбол мусобақалари қачон бошланиши ҳақида маълумот йўқ.