Ўзбекистон сайёҳлар учун хавфсиз ҳисобланган жаҳоннинг бешта давлати қаторига кирди
- 06.09.2019 17:34
- 192
- Ўзбекистон
Саёҳатчилар учун онлайн хизмат кўрсатувчи Wegoplace ташкилоти маълумотларига кўра, Ўзбекистон ёлғиз саёҳатга чиққан сайёҳлар учун энг хавфсиз бўлган бешта давлат қаторида тилга олинмоқда, деб ёзмоқда Podrobno.uz нашри.
Хорижликларнинг хавфсизликларини таъминлаш борасидаги рейтингда Сингапур давлати 97 балл билан биринчи ўринда турибди. Ундан кейин Норвегия, Исландия ва Финляндия давлатлари 93 баллга эга бўлишди. Мазкур рейтингни бешинчи ўрнида 91 балл билан Ўзбекистон жойлашган.
Жаҳоннинг 142 давлати аҳолиси ўртасида ўтказилган сўровлар натижасида Венесуэла энг хавфли бўлган давлат сифатида тан олинди. Сиёсий ва иқтисодий танглик юзага келган мазкур мамлакат бор-йўғи 44 балл тўплаган. Сайёҳлар учун хатарли бўлган сўнгги учлик қаторида Афғонистон 45 балл ва Жанубий Судан 54 балл билан жой олган.