«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ вагон кузатувчиси иштирокидаги аудиоёзувни ўрганмоқда
- 28.10.2019 16:50
- 279
- Ўзбекистон
Кеча тунда 369-сонли “Новосибирск – Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган йўловчи поездининг вагон кузатувчиси ва йўловчи ўртасидаги аудиоёзув ижтимоий тармоқларда тарқалди, дея хабар беради Ахборот-таҳлилий медиа маркази.
Воқеани атрофлича ўрганиш юзасидан «Ўзбекистон темир йўллари» акциядордик жамияти томонидан тезкор ишчи гуруҳ тузилди. Айни вақтда «Ўзтемирйўлйўловчи» акциядорлик жамияти бош директори бошчилигидаги ишчи гуруҳ дастлабки ўрганиш ишларини бошлаган.
Эслатиб ўтамиз, «Новосибирск – Тошкент» йўналишида ҳаракатланаётган ушбу йўловчи поезди 30 октябрь куни Тошкент марказий вокзалига етиб келади.
«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти хизматидан фойдаланаётганда бирор-бир ноқунуний хатти-ҳаракатлар кузатилса, +99871 299 94 50 ишонч рақамига қўнғироқ қилишингизни сўраган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистон Қозоғистонга 102 минг долларлик чинни сотди
- 28 дақиқа аввал
- Иқтисодиёт
АҚШ 39 та давлат учун виза чекловларини жорий қилди
- 31 дақиқа аввал
- Хориж
"Динамо" франциялик ҳимоячи билан шартнома имзолади
- 32 дақиқа аввал
- Спорт