Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида авиарейслар режалаштирилмоқда
- 19.06.2020 09:27
- 509
- Ўзбекистон

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизматининг хабарига кўра, Жанубий Кореянинг “Asiana Airlines” авиакомпанияси томонидан жорий йилнинг июнь-июль ойларида бир нечта рейслар режалаштирилмоқда:
➖ 29 июнь – Инчхон – Тошкент – Инчхон
➖ 6 июль – Инчхон – Тошкент – Инчхон
➖ 13 июль – Инчхон – Тошкент – Инчхон
➖ 20 июль – Инчхон – Тошкент – Инчхон
➖ 27 июль – Инчхон – Тошкент – Инчхон
Мазкур рейсларга D-2 ва D-4 (талаба) визаси ва E-9 (ишчи) визасига эга бўлганлар ҳам чиқиши мумкин.
Ўзбекистондан Корея Республикасига бориш учун алоҳида рухсатнома талаб этилмайди.
Мазкур амалга ошириладиган рейслар Республика махсус комиссияси томонидан рухсат берилган бўлиб, Кореядан Ўзбекистонга қайтганлар фуқаролар 14 кунлик карантинга олинмайди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Маданий мухториятдан сиёсий мухторият сари
- 1 соат аввал
- Маслаҳат
Мутолаа: КЎНГИЛ. Ҳикоя
- 1 соат аввал
- Мутолаа
Бўлган воқеа: Қалдирғоч келди
- 1 соат аввал
- Мутолаа