Ўзбекистонда коронавирусга қарши қайта ихтиёрий эмланиш бошланди
Мамлакат бош давлат санитария врачининг кўрсатма хатига мувофиқ, 2021 йил 17 ноябрь кунидан бошлаб тўлиқ вакцина курсини олган фуқаролар (2 ёки 3 маротаба эмланганлар) бустер доза билан ихтиёрий эмланади.
Таъкидланишича, бу аҳоли ўртасида коронавирус инфекциясига қарши иммунитетни ошириш мақсадида амалга оширилмоқда.
Хусусан, ҳозирги кунга қадар 6 турдаги 42 миллион 805 минг доза COVID га қарши вакцина келтирилди. Шунингдек, йил охирига қадар 5,6 миллион доза вакцина келтирилиши кутилмоқда.