Ўзбекистонликларнинг 50 фоизидан ортиғи коронавирусга қарши эмланишга тайёр
“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фирини ўрганиш маркази COVID-19 га қарши эмланиш борасидаги жамоатчилик фикрини ўрганди.
Сўровда мамлакат фуқароларининг 53,2 фоизи коронавирус инфекциясига қарши эмланишга тайёрлигини тасдиқлашди.
Сўралганларнинг учдан бир қисмидан кўпроғи (36,5 фоиз) эмланишдан бош тортмоқда.
Сўровнинг ҳар ўнинчи иштирокчиси жавоб беришга қийналди, бу уларнинг ҳали COVID-19 га қарши эмланиш тўғрисида якуний қарор қабул қилмаганлигидан далолат бериб турибди.
Эмланишга тайёрлик мамлакатнинг эркак аҳолиси орасида 17,4 фоизига юқори бўлиб, 60,7 фоизни ташкил этади. Аёллар орасида эмлашга тайёрлар ва COVID-19 га қарши эмланишни истамайдиганлар фоизи тахминан бир хил: 43,3 фоизи эмлашни истайди, 45,2 фоизи истамайди.
Ёш кесими коронавирус инфекциясига қарши эмланишга тайёрликнинг энг юқори кўрсаткичи 45-54 ёшдаги фуқаролар орасида аниқланганлигини кўрсатди.
Эмланиш борасида бир қарорга келмаган фуқароларнинг энг юқори даражаси 18 ёшдан 24 ёшгача бўлган ёшлар орасида аниқланди ва 28,4 фоизни ташкил қилди.
Шунингдек, 35,9 фоиз фуқаролар вакцинанинг эҳтимолий ножўя таъсирлари борасидаги хавотирлик ва кучли ножўя реакцияларга дуч келмаслик учун улар эмланишни рад этишга мажбур бўлган тиббий қарши кўрсатмаларни COVID-19 га қарши эмланишни рад этишнинг асосий сабаблари сифатида айтишди.
34,2 фоиз фуқаро коронавирус инфекциясига қарши эмланишга зарурат кўришмаяпти ва COVID-19 га чалиниши мумкинлигига ишонишмайди.
Фуқароларнинг 16 фоизи вакцинанинг коронавирусдан самарали ҳимоя қилишига шубҳаланишини, мавжуд вакциналар етарлича тадқиқотлар ва клиник синовлардан ўтмаганини таъкидлади.
8,6 фоиз респондентлар эмланишни самарасиз, деб ҳисоблайдилар. Улар коронавирусга қарши мавжуд вакциналар аҳолининг касални юқтириш хавфини камайтириши ва уларнинг ҳаёти ва саломатлигини ҳимоя қилиши мумкинлигига ишонишмайди.