Париж-2024: Бугун қайси спортчиларимизга мухлислик қиламиз?
Олимпия ўйинларида иштирок этаётган академик эшкак эшиш бўйича енгил вазнли жуфтлик самарқандлик Шаҳзод Нурматов ва Собир Сафаралиев тандеми ўз гуруҳида маррага бешинчи бўлиб келди ва финалга чиқа олмади. Аммо спортчиларимиз бугун ўтиш босқичида иштирок этади.
Бугунги баҳс иштирокчилари билан танишинг:
13:00 дан сўнг. Дзюдо (57 кг). Шукуржон Аминова - Зулейха Дабонне (Кот д'Ивуар), (1/16 финал)
13:00 дан сўнг. Дзюдо (73 кг). Муроджон Йўлдошев - Данияр Шамшаев (Қозоғистон), (1/16 финал)
13:25. Қиличбозлик (сабля). Зайнаб Дайибекова - Ю Жинсу (Корея Республикаси), (1/16 финал)
13:40. Академик эшкак эшиш. Енгил вазнли жуфтлик (ўтиш босқичи). Шаҳзод Нурматов ва Собир Сафаралиев)
14:28. Сузиш (800 метрга эркин усулда). Илья Сибирцев, (саралаш, 1-гуруҳ)
15:04. Бокс (63,5 кг). Руслан Абдуллаев - Мигель Рамирес (Мексика), (нимчорак финал)
20:06. Бокс (+92 кг). Баҳодир Жалолов - Омар Шиҳа (Норвегия), (нимчорак финал).