Пашинян лавозимидан апрелнинг сўнгги ўн кунлигида кетишини маълум қилди
- 15.04.2021 14:58
- 75
- Хориж
Арманистондаги сиёсий инқироз мамлакат Тоғли Қорабоғдаги ҳарбий можароларда Озарбайжондан енгилганидан бери давом этяпти, дея хабар берди tass.ru сайти. Инқироз февраль ойи охирида Арманистон Қуролли Кучлари Бош штаби Пашиняннинг истеъфосини талаб қилгач, кескинлашди.
28 март куни Арманистон Бош вазири Никол Пашинян бўлажак парламент сайловлари фонида истеъфога чиқишини эълон қилганди.
"Парламент кучлари ва Республика Президенти ўртасидаги келишувга биноан, мен апрель ойининг сўнгги 10 кунида истеъфога чиқаман", деди сиёсатчи.
Республикада парламент сайловлари жорий йилнинг июнь ойида бўлиб ўтади. Пашинян Арманистон халқи кимни танласа, ўша шахсга ҳокимиятни топширишга тайёр. Лекин у сайловда ўз номзодини қайтариб олмоқчи эмас.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа