Паст Дарғомда фермер хўжалиги ер майдонини сотмоқчи бўлганлар ушланди

Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси, ИИБ ва прокуратура ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Паст Дарғом туманидаги “Саддам Салимов” фермер хўжалигига тегишли ер майдонини сотмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди.

Тадбир давомида туманда яшовчи “Р.Б.” “Саддам Салимов” фермер хўжалиги ишчиси “Р.О.” билан ўзаро жиноий тил бириктириб, маҳаллий фуқарога ўзини туман ҳокимлиги юқори лавозимли ходими деб таништириб, фермер хўжалиги тасарруфидаги 40 сотих ер майдонини 20.400 АҚШ доллари эвазига унинг номига расмийлаштириб беришни ваъда қилган. Ундан ушбу пулни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.