Пахтачида ўқотар қуролни сотаётган шахс ушланди
- 07.07.2022 13:09
- 153
- Самарқанд
Пахтачи тумани ИИБ ходимлари томонидан олинган тезкор маълумотга асосан 6 июль куни тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбир давомида 1965 йилда туғилган, муқаддам Жиноят кодексининг 104-моддаси билан судланган, Пахтачи тумани “Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи А.С. 6 миллион сўм эвазига ўзининг "ИЖ-17" русумли ов милтиғини ноқонуний равишда сотаётганда ушланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Пахтачи тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан А.С. га нисбатан Жиноят кодексининг 248-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Теглар:
ов қуроли
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Реновация ва инфратузилма лойиҳалари ўрганилди
- 05/04, 10:37
- Самарқанд
Қадрни йўқотган жамият келажагини йўқотади
- 04/04, 13:38
- Жамият