Пахтачида "заҳри қотил" савдоси билан шуғулланаётган шахс ушланди
- 12.02.2023 12:37
- 90
- Жиноят ва жазо
Давлат хавфсизлиги хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида гиёҳвандлик моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши кураш мақсадида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбирда Пахтачи туманида яшовчи фуқаро Н.Н. гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланаётганлиги ва хонадонида 3 кг. 143, 5 гр. “каннабис” гиёҳвандлик ўсимлиги ва 1 кг. 513,58 гр. “марихуана” гиёҳвандлик воситасини (жами 4 кг. 657,08 гр.) сақлаб келаётганлиги аниқланди. Ушбу "заҳри қотил"лар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинди.
Бу ҳолат бўйича ушбу шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.