Пахтачилик гиёҳванд аёл озодликдан маҳрум қилинди

Пахтачилик Г.Ҳ. жорий йил май ойининг охирларида тақиқланган экинларни қонунга хилоф равишда етиштириш мақсадида туманнинг Бодой маҳалласида жойлашган яшаш уйидаги гул тувакка таркибида гиёҳвандлик воситаси бўлган “каннабис” ўсимлиги уруғларини экиб етиштираётган.

Ушбу гиёҳвандлик ўсимлигининг қуритилган баргларини ўзининг истеъмоли учун яшаш уйида сақлаб келган ва 18 август куни гиёҳвандлик воситасининг бир қисмини қоғоз бўлагига солиб, ўзи билан олиб кетаётганда Навоий вилояти Навбаҳор туманининг Пахтакор маҳалласи ҳудудида жойлашган ЙПХ постига келган вақтида ИИБ ҳамда ДХХ вилоят бошқармаси Конимех туманлараро бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилаётган “Қорадори-2020” тезкор профилактик тадбири давомида ушланган. Унинг юклари кўздан кечирилганда сумка ичида оғирлиги 3,33 граммга тенг бўлган гиёҳвандлик воситасини қонунга хилоф равишда сақлаб келаётганлиги аниқланган. Гиёҳвандлик воситаси холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинган.

Тезкор суҳбатлар давомида у ўзи томонидан экиб етиштирилган ва келгусида ўзининг истеъмол учун қуритиб, қоғоз бўлагига солиб олиб қўйилган оғирлиги 3,20 граммга тенг бўлган “марихуана” гиёҳвандлик воситасини ўзининг вақтинча ижарада яшаб келаётган Навоий шаҳри Спутник қўрғонидаги хонадонида ИИБ ходимларига тақдим этган.

Жиноят ишлари бўйича Нурота тумани суди суд иши ҳужжатларини атрофлича ўрганиб чиқиб, Г.Ҳ.га нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади.

Н.ШОДИЕВА,

жиноят ишлари бўйича Навоий вилояти суди бош мутахассиси.