Пенсионерларни катта маблағга туширган товламачилар ушланди

Россия ИИВ доимий равишда пенсионерларни алдов йўли билан пулларини ўзлаштириб юрган бир гуруҳ товламачиларни қўлга олгани ҳақида видеоматериални эълон қилди.

Товламачилар Чувашия республикасида фаолият олиб боришган.

Маълум бўлишича, товламачилар пенсионерларни бепул даволаш ҳақида ишонтириб, уларнинг ҳужжатларини қўлга киритиб, сўнг пенсионерларнинг ўша ҳужжатлари билан уларнинг номига катта миқдорда тиббий кредитлар олиб, пулларни ўзлаштириб юборишган. Пенсионерлар ўз номларига катта суммаларда тиббий кредит олинганини кредит тўлови ҳақида талабнома олганларидан сўнг билишган ва ўша заҳоти бу ҳақда ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига мурожат қилишган.

Шундан сўнг, қисқа муддатда товламачилар қўлга олинган. Тергов суриштирув натижасида бу товламачилар пенсионерлардан умумий ҳисобда миллиардлаб рублларни ўзлаштирганлари маълум бўлган.