«Президент олимпиадаси»: Самарқанд — “Спорт турлари географиясини кенгайтиришга муносиб ҳисса қўшаётган ҳудуд”
Тошкентда 15-17 ёшдаги спортчилар ўртасида “Янги Ўзбекистон олимпия чўққилари” спорт ўйинларининг финал босқичи – «Президент олимпиадаси» мусобақалари якунланди.
Ўн кун давом этган мусобақада вилоятимиздан 10 спорт тури бўйича 222 нафар спортчи иштирок этиб, 8 та олтин, 6 та кумуш ва 17 та бронза медалини қўлга киритди.
Беллашувлар якунида спорт ўйинларининг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди ва турли номинациялар бўйича ғолиблар тақдирланди.
Жумладан, “Спорт турлари географиясини кенгайтиришга муносиб ҳисса қўшаётган ҳудуд” номинацияси бўйича Самарқанд вилояти эътироф этилди.
Умумжамоа ҳисобида 1-ўринни Тошкент шаҳри (26 та олтин, 15 та кумуш, 12 та бронза), 2-ўринни Тошкент вилояти (18 та олтин, 8 та кумуш, 30 та бронза) ва 3-ўринни Хоразм вилояти (16 та олтин, 12 та кумуш, 24 та бронза) қўлга киритди.
Келгусида мазкур мусобақалар таркибига сув спорти, велоспорт, триатлон, қиличбозлик ва жамоавий спорт турлари киритилиши режалаштирилмоқда.