Профессордан ҳаёт сабоқлари
Ҳозир ўзингизни англаб турибсизми, шукур қилинг. Ўтган вақтга пушаймон еманг. Вақтни орқага қайтариш имконияти йўқ. Ҳозирдан бошлаб икки дунё саодати учун яшашни режалаштиринг.
* Нима қилишни режалаштирган бўлсангиз, унга эришишни айнан шу дамдан бошланг. Эртага қиламан, деб бугунни орзу билан ўтказиб, энг қимматли дамни бой берманг.
* Дунёни англашга ҳаракат қилинг. Бунинг учун ўқинг. Ҳар куни битта нарса бўлса ҳам ўрганинг. Ўрганганингизга амал қилсангиз, режаларингизни амалга ошириб бошлайсиз.
* Бирор хайрли ишни бошламоқчи бўлсангиз, ҳеч маҳал энди кеч бўлди деманг. Сизга шу ишни бугун бошлашингиз керак бўлган. Буни унутманг.
* Бир нарсани ўрганишга бугун иштиёқ уйғонди. Аммо бу катта меҳнат талаб қилади. Асло чўчиманг, бундан қайтманг. Машаққатли меҳнат вақтинча. Агар ўрганмасдан билимсиз қолсангиз машаққат чекишингиз узоқ давом этади, аммо икки дунёда ҳам ялчимайсиз.
* Вақт орқага қайтмайди, шу вақтдаги имконият бошқа вақтда ва бошқа жойда бўлмаслиги мумкин. Ҳеч маҳал имкониятни бой берманг.
Мамаюнус Пардаев,
иқтисодиёт фанлари доктори, профессори.