Путин Бош вазир лавозимига Михаил Мишустинни таклиф этди
- 16.01.2020 09:26
- 215
- Хориж
Россия Президенти Владимир Путин Федерал солиқ хизмати раҳбари Михаил Мишустин номзодини бош вазир лавозимига таклиф этди, деб хабар қилмоқда Кремль матбуот хизмати.
Путин Мишустин билан ишчи учрашув ўтказиб, унга ҳукумат раиси лавозимини таклиф этди.
Унинг розилигини олгач, у Мишустин номзодини бош вазир лавозимига кўриб чиқиши учун Давлат думасига киритди.
Парламент қуйи палатаси бу масалани 16 январь куни бўлиб ўтадиган ялпи мажлисда кўриб чиқади.
Эслатиб ўтамиз, кеча Дмитрий Медведев Россия Президентининг Федерал Кенгашига йўллаган мурожаатномасидан сўнг ҳукумат бутун таркибда истеъфога чиқаётганини маълум қилгани ҳақида хабар берган эдик.
Владимир Путин Федерал солиқ хизмати раҳбари Михаил Мишустинга ҳукумат раҳбарлигини таклиф этди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Имтиёзли нархдаги кўмир аҳолига қай тартибда берилади?
- 59 дақиқа аввал
- Долзарб