Путиннинг қизи ҳам коронавирусга қарши эмланди
- 11.08.2020 20:50
- 328
- COVID-19
Россия президенти Владимир Путин қизларидан бири коронавирусга қарши эмланганини маълум қилди. У бу ҳақда ҳукумат билан бўлган йиғилишда Россиянинг COVID-19 га қарши дунёдаги биринчи вакцинаси ҳақида хабар қилганида маълум қилди.
“Қизларимдан бири ўзига муолажа қилдирди. Бу маънода у тадқиқотда иштирок этди. Биринчи муолажадан сўнг, унинг ҳарорати 38 даражага кўтарилди, иккинчи куни – 37 дан бироз юқорироқ, шу билан якунланди”, - деди Путин.
“Иккинчи муолажадан сўнг, тана ҳарорати яна бироз кўтарилди, кейин ўтиб кетди. Ўзини яхши ҳис қиляпти”, - қўшимча қилди Россия етакчиси.
Унинг сўзларига кўра, “кўплаб одамларда ташқи белгилар умуман кузатилмаяпти, муолажадан сўнг тана ҳарорати ҳам ошмаяпти”, - сўзини якунлади Путин.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Берлинда “картошка тошқини”
- 55 дақиқа аввал
- Хориж
Участка сайлов комиссиялари аъзолари ўқитилди
- 2 соат аввал
- Жамият
“Қари Наво” Навоийнинг асари эканлиги айтилади
- 2 соат аввал
- Маслаҳат
АҚШнинг Эронга авиация зарбалари эҳтимоли айтилди
- 3 соат аввал
- Хориж