Қабул қилинган янги қонун сабабли Гонконгда норозилик намойишлари бўлиб ўтди
- 01.07.2020 20:00
- 78
- Хориж
Оммавий йиғилишларга тақиқ қўйилганлигига қарамасдан, 1 июль куни миллий хавфсизлик тўғрисида қабул қилинган янги қонунга қарши Гонконг аҳолиси намойишга йиғилди. Бу ҳақда South China Morning Post нашри хабар берди.
Гонконг полицияси намойишчиларга қарши сув отар қуролдан фойдаланди. Шу билан бирга, полиция намойишчиларни мустақиллик ҳақидаги шиорлар ёзилган эълонлар, янги миллий хавфсизлик тўғрисидаги қонуннинг бузилаётганлиги ҳақида огоҳлантирди.
Эслатиб ўтамиз, Халқ вакиллари Умумхитой йиғилишининг доимий қўмитаси (ХХР юқори қонунчилик органи) 30 июнь куни Гонконгда миллий хавфсизликнинг таъминланиши тўғрисидаги қонунни қабул қилган эди.