Қатар "Тошкент — Самарқанд" йўналишида тезюрар поездлар учун темирйўл қуришни режалаштирмоқда
- 24.11.2023 11:43
- 136
- Самарқанд
Туризм қўмитаси хабарига кўра, Қатарнинг Power International Holding компанияси раиси ўринбосари Морис Гаттас ҳамда Туризм қўмитаси раиси Умид Шодиев ўртасида учрашув бўлиб ўтган.
Томонлар Ўзбекистонда туризм инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш ва уларга сармоя йўналтириш масалаларини кўриб чиққан. Таъкидланишича, Қатар компанияси Ўзбекистонда бир қатор лойиҳаларни амалга оширишга инвестиция киритади.
Компания "Тошкент - Самарқанд" йўналишида тезюрар поездлар учун темирйўл қурилишига маблағ ажратмоқчи. Бундан ташқари, шу йўналишда пулли автомобиль йўлини қуриш лойиҳаси ҳам бор.
Шунингдек, мамлакатнинг тарихий шаҳарларида меҳмонхоналар қуриш, Тошкент вилоятида халқаро умуммавсумий тематик боғ барпо этиш лойиҳаларини молиялаштириш масалалари муҳокама қилинган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Самарқандда “смарт автобекат”лар ўрнатиладими?
- Бугун, 18:17
- Самарқанд
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Бугун, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Бугун, 16:05
- Мутолаа