Қатлдан олдин ўлган эронлик аёл барибир осилди

Эронлик ўлимга ҳукм қилинган Заҳра Измаили махсус тахтасупа (эшафот) олдида йиқилиб вафот этди. Аммо у барибир ҳукмга кўра, дорга осилди, дея хабар бермоқда Daily Mail.

Икки фарзандли она эри - Эрон разведкасининг юқори мартабали зобити Алиреза Заманни ўлдирганликда айбланиб, унга ўлим жазоси тайинланган эди. Заҳра адвокатининг таъкидлашича, эри унга нисбатан жисмоний куч ишлатган, ҳақорат қилган. Қотиллик содир бўлган куни аёл ўзи ва қизини ҳимоя қилишга уринган. 

Қатл этилишидан олдин аёл 16 нафар маҳкумнинг осиб ўлдирилишига гувоҳ бўлган. Заҳра бунга чидай олмаган ва юрак хуружидан вафот этган.

Бироқ қатл жазоси ўлдирилган киши оиласига ҳурмат юзасидан ижро этилди. Заҳранинг қайнонаси, ўша пайтда аллақачон ўлган келинининг оёқлари остидан устунни шахсан ўзи уриб туширган.