Қирғизистонда қўлга олинган журналист Бобомурод Абдуллаев Ўзбекистонга топширилди - ОАВ
- 22.08.2020 18:10
- 468
- Ўзбекистон
Қирғизистон махсус хизмати Ўзбекистон сўровига кўра, қўлга олинган журналист-фрилансер Бобомурод Абдуллаевни Ўзбекистонга топширди. Бу ҳақда хорижий ОАВларга асосланиб «Teznews» хабар берди.
«Ўзбекистон ваколатли органининг Ўзбекистон манфаатларига қарши оғир жиноят содир этганликда айбланаётган ва қидирувга берилган шахсни ҳибсга олиш ва топшириш тўғрисидаги сўровига кўра Бобомурод Абдуллаев ҳибсга олиниб, Ўзбекистонга топширилди», — дейилади қўмитанинг хабарида.
Маълумот учун, Бобомурод Абдуллаев 2018 йил мартида Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузумига тажовуз қилиш ва амалдаги ҳукуматни ағдаришга уриниш каби жиноятларни содир этишда айбланган.
Кейинчалик унинг жазоси алмаштирилиб, суд залидан озод этилганди.