Қобул аэропортида барча тижорий рейслари тўхтатилди
- 16.08.2021 13:39
- 49
- Хориж
Қобул халқаро аэропорти 15 август, якшанба куни тижорий рейсларни қабул қилишни тўхтатди, деб хабар бермоқда Associated Press агентлиги АҚШ ҳарбийлари вакиллари маълумотига таяниб.
Шу билан бирга, АҚШ ҳарбийларининг Қобулдан эвакуацияси давом этмоқда.
Аввалроқ АҚШ Қобулдаги элчихона ходимларини эвакуация қилаётгани ҳақида хабар берилган эди. АҚШ байроғи аллақачон Америка дипломатик миссияси биносидан туширилган.
Шунингдек, баъзи авиакомпаниялар ўз йўналишларини ўзгартиришга ва Афғонистон ҳаво ҳудудида парвозларни тўхтатишга қарор қилгани маълум бўлди.
15 августда "Толибон" отрядлари Қобулга кирди. Мамлакатнинг деярли бутун ҳудуди жангарилар назорати остига ўтди. Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғани Тожикистонга учиб кетди", дейилади ОАВ хабарида.
Аммо кейинчалик Душанбе Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистоннинг собиқ президенти Ғани самолёти Тожикистонга қўнмаганини маълум қилди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа