Қонни суюлтириш организм учун фойдалими?
Шифокор-валеолог Бахтинисо Азимбоева:
♦️Ҳозирги кунда коронавирус касаллигида қон қуюқлашиши ҳолатлари кузатилмоқда. Беморлар қонни суюлтирадиган турли хил препаратлар қабул қилишга ҳаракат қилишмоқда.
♦️Аслида, қон қуюқлашганда, уни суюлтиришга эмас, қонни нормал фунционал ҳолатига қайтариш керак.
♦️Қон суюқлашиб кетса, унинг ивувчанлиги пасаяди, натижада травма бўлганда, кўп қон йўқотилиши мумкин.
♦️Қон қуюқлашиши инфаркт, инсультга олиб келса, суюқлашиши эса жароҳатларда қонни тўхтамай оқишига олиб келади.
Манба: "Ойдин ҳаёт LIVE" дастури. Ўзбекистон телеканали.