Қорабоғдаги ҳарбий ҳаракатлар оқибатида ҳалок бўлган тинч аҳоли сони 69 нафарга етди
- 28.10.2020 16:37
- 76
- Хориж
Бу ҳақда 28 октябрь куни Озарбайжон бош прокуратураси маълум қилди.
“Тоғли Қорабоғ ҳудудидаги тўқнашувлар бошланганидан буён 69 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди, 322 киши жароҳатланди. Яшаш учун яроқсиз ҳолга келтирилган уйлар сони 2338 тани, яроқсиз ҳолга келтирилган кўп қаватли яшаш бинолари сони 92 тани ташкил этмоқда. Шу билан бирга, яроқсиз ҳолга келган фуқаролик иншоотлари сони 415 та ташкил этмоқда”, дея маълум қилинди Озарбайжон бош прокуратураси матбуот хизмати томонидан.
Озарбайжон мудофаа вазирлиги берган маълумотга кўра, 27 октябрдан 28 октябрга ўтар кечаси ва бугун эрталаб жанговар ҳаракатлар асосан Агдерин, Хўжавенд, Физули, Зангили ва Губадли фронт йўналишида давом этган.
Теглар:
Қорабоғ
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа