Қўшработда 58 нафар эҳтиёжманд оила вакилларига моддий ёрдам ва сертификатлар тарқатилди
- 07.10.2021 16:02
- 102
- Самарқанд
Қўшработ туманида “Ўзбекистоннинг чекка қишлоқ ҳудудларида пандемия шароитида қарорлар қабул қилишда аҳолининг эҳтиёжманд қатлами иштирокини ошириш” лойиҳасининг иккинчи босқич якунлари бўйича тақдимот қилинди.
Унда туманнинг “Юқори Жўш” ва “Тоз” маҳалла фуқаролар йиғинларида аҳолининг эҳтиёжманд қатламига ижтимоий кўмак бериш борасида қилинган ишлар тўғрисида маълумот берилди.
Сўнг, ушбу маҳаллаларда яшовчи 58 нафар эҳтиёжманд оила вакилларига моддий ёрдам тариқасида пул маблағи ва сертификатлар тарқатилди.
Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган ушбу лойиҳани “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ҳамда “Тараққиёт” аҳоли турмуш тарзини ривожлантириш маркази мувофиқлаштирмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа