Қозоғистон Республикаси Президенти коронавирусга қарши эмланди
- 06.04.2021 17:50
- 39
- COVID-19
Қозоғистон Республикаси Президенти матбуот котиби Берик Уали Facebook’даги саҳифасида хабар беришича, Қосим-Жомарт Тўқаев коронавирусга қарши Россиянинг “Спутник V” вакцинаси билан эмланган.
Қайд этилишича, айни вақтда Қозоғистон Республикаси Президенти ўзини яхши ҳис қилмоқда, вакцинанинг ножўя таъсири сезилмаган.
Президент фақат Қозоғистон фуқароларини эмлаш ва жамоавий иммунитетни шакллантириш коронавирусни енгишга, барча чекловларни олиб ташлашга ва фуқароларнинг оддий ҳаёти ва иқтисодий фаолиятининг тикланишини таъминлашга имкон беришига ишонмоқда.
“Тўқаев барча фуқароларни вакцинани иложи борича тезроқ олишга чақиради. Бу ўзингизни ва яқинларингизни ҳимоя қилишнинг ягона йўлидир”, дейди Берик Уали.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа