Қудуққа тушган икки нафар фуқаронинг ҳаёти сақлаб қолинди

Тошкент вилояти Тошкент тумани, Бунёдкор маҳалласи, Янги зарбулоқ кўчасида яшовчи А.А. исмли фуқаро ўз хонадонининг дарвозаси яқинида қурилган оқава сув учун мўлжалланган, чуқурлиги 6 метрдан ортиқ бўлган қудуққа унинг ичидаги ёғочларни олиб чиқиш учун тушган.

Қудуқ тубида кислород етарли бўлмаганлиги сабабли унинг соғлиғи кутилмаганда ёмонлашиб қолган. Унга ёрдам бериш учун тушган фуқаро Б.У.нинг ҳам соғлиғи ёмонлашган.

Шу вақт қудуқ ичидан ёрдам сўраб келаётган овозни эшитган фуқаро А.А.нинг ўғли қутқарув хизматига қўнғироқ қилади.
ФВВ матбуот хизмати хабарига кўра, воқеа жойига зудлик билан етиб келган қутқарувчилар қудуқ ичида хушини йўқотаёзган икки нафар фуқарони юқорига олиб чиқиб, уларга зарур ёрдамларни кўрсатди.