Қурилишда устига тупроқ қатлами кўчиб тушган ишчига ёрдам кўрсатилди
- 05.10.2020 22:30
- 275
- Ҳодиса
Тошкент вилоятидаги қурилишда бир фуқаронинг ҳаёти сақлаб қолинди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Ҳодиса Бекобод тумани, Далварзин маҳалласи ҳудудида янги барпо этилаётган қурилиш объектида рўй берган.
Воқеа ушбу қурилиш объектининг оқова сувлари учун ҳандақ қазиш ишлари олиб борилаётган вақтда содир бўлган. Аниқланишича, мазкур ҳандақни қазиш ишлари ер сатҳидан 4 метр чуқурликка етганда, тупроқ қатлами кўчиб, фуқаро M.M. устига тушиб кетади.
Ҳодисага гувоҳ бўлган қурувчилар Бекобод туман фавқулодда вазиятлар бўлимига қўнғироқ қилиб, содир бўлган вазият ҳақида хабар берган. Зудлик билан ҳодиса жойига етиб борган қутқарувчилар фуқарони чуқурликдан олиб чиқиб, тиббий ёрдам хизматига топширган.
Теглар:
ФВВ
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!