Рамазон ҳайити кунлари "Тошкент-Самарқанд-Тошкент" йўналишида қўшимча «Афросиёб» поезди қатнови йўлга қўйилади
- 05.04.2024 12:09
- 478
- Ўзбекистон

Ушбу қатнов Рамазон ҳайити муносабати билан йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида амалга оширилади.
Яъни, шу йилнинг 10, 11, 12, 13 апрель кунлари 775/776-сонли «Самарқанд — Тошкент — Самарқанд» йўналишида «Афросиёб» электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилади. Поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
- 775-сонли «Самарқанд — Тошкент» йўналиши
Самарқанд. Соат 11:11 — Тошкент. Соат 13:26;
- 776-сонли «Тошкент — Самарқанд» йўналиши
Тошкент. Соат 13:51 — Самарқанд. Соат 16:05.
Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан олиш мумкин.
Теглар:
"Афросиёб" поезди
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Трамп ва Путин: Аляскадаги учрашув қандай ўтди?
- Бугун, 12:59
- Хориж
Мустақилликка 34 йил: Ватан ва Виждон
- Бугун, 11:59
- Таълим
Анжир қаришнинг олдини олади
- Кеча, 19:39
- Саломатлик