“Рeгистон стипeндияси — 2023” танловига старт бeрилди

Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ва молиявий рағбатлантириш мақсадида республика миқёсида талабалар учун “Регистон стипендияси - 2023” танлови ўтказилади.

Унда барча давлат ва нодавлат олийгоҳларида таҳсил олаётган бакалавр босқич талабалари иштирок этишлари мумкин.

Танловда иштирок этиш истагида бўлган талабгорлар 30 апрелга қадар онлайн шаклда рўйхатдан ўтишлари мумкин.

3 босқичли саралаш натижасига кўра, ғолиблар “Регистон стипендияси соҳиби” махсус гувоҳномаси, эсдалик совғалар, пул ютуқлари билан тақдирланади.

Шунингдек, танловда иштирок этган номзодларга махсус QR-кодли сертификатлар онлайн топширилади.

ТАНЛОВ НИЗОМИ

Маълумот ўрнида, ушбу стипендия хорижий тилларни пухта ўрганган билимдон талабаларни моддий рағбатлантиришга қаратилган бўлиб, ўқишда қўшимча имтиёз бериш характерига эга эмас.