Россия овозларни ҳисобламоқда
Россияда Камчаткадан Калининградгача парламент сайловлари якунлари ҳисоб-китоб қилинмоқда. Камчатка ўлкаси маъмуриятининг хабар беришича, минтақадаги барча бюллетенлар қайта ишлагандан сўнг, “Ягона Россия” партияси етакчи ҳисобланади, ундан кейин Россия Федерацияси Коммунистик партияси ва Либерал-демократик партияси турибди. Марказий сайлов комиссияси (МСК)нинг дастлабки маълумотларига кўра, кучларнинг тақсимоти бутун мамлакатдаги вазиятни акс эттирмоқда.
“Жуда муҳим сайловлар якунланди. Бу бизнинг шаҳримиз, мамлакатимиз тақдири, ривожланиш стратегияси, суверенитети, иқтисодиётини белгилаб беради”, деди Москва мэри Сергей Собянин.
Давлат Думасига аралаш тизим бўйича беш йиллик муддатга сайланади: 225 депутат - партиялар рўйхати бўйича, яна шунча депутат - бир мандатли сайлов округларида.
Сиёсатшунос Сергей Марков натижаларни қуйидагича изоҳлайди: “Ушбу сайловларда асосий нарса шундаки, парламент ўзгармайди. Унда одатдагидек асосан Владимир Путинни қўллаб-қувватлайдиган ва Владимир Путин томонидан қўллаб-қувватланадиган сиёсий партия бўлади. Шунинг учун у Владимир Путиннинг барча қарорлари ва ҳукумати қарорларини маъқуллайди.
Сиёсатшунос Александр Кынев овозлар мувозанатини қуйидагича баҳолади: “Бу мамлакат сайловчиларининг умумий таркибидаги улуши учдан кўп бўлмаган ғайритабиий ҳудудларнинг ҳиссаси натижасидир. Сизга яна шуни эслатиб ўтмоқчиманки, йирик шаҳар ва норозилик минтақаларидагига нисбатан уларда сайловчилар иштироки жуда юқори. Ваҳоланки, беш йил олдин “Ягона Россия” учун овозларни ярмини айнан улар беришган эди”.
Бир нечта минтақаларда онлайн режимида овоз бериш мумкин бўлди. Бу бир неча соат ичида ўз танловини қайта кўриб чиқиш имкониятини берди.
Мухолифат кузатувчи ва журналистлар сайлов кунларида кўплаб қонунбузарликлар ҳақида хабар беришди. МСК ва Жамоат палатаси эса “қалбаки”ликдан шикоят қилишди. Дума эса хорижий нодавлат ташкилотларини овоз бериш ҳақидаги ёлғон маълумотларни оммавий тарқатишда айбламоқда.