Автомашина салонида 906 дона ов қуроли патронларининг капсулалари борлиги аниқланди

Божхона ходимлари томонидан контрабанда ҳолатларига қарши самарали кураш олиб борилмоқда.

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунбузилишига қарши курашиш гуруҳи ходимлари томонидан “Даут-ата” чегара божхона постидан мамлакатимизга ўзининг “Kia cerato” русумли автомашинасида кириб келган фуқаро Р.А. божхона ходимларининг эътиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда божхона текширувидан ўтказилди.

Автомашина салонида божхона ходимларининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган жами 906 дона ов қуроли патронларининг капсулалари борлиги аниқланди.

Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширув ишлари давом эттирилмоқда.