Самарқанд шаҳар ДХМда бепул Wi-Fi зонаси ташкил этилди
- 20.06.2022 07:09
- 72
- Самарқанд

Адлия вазирлиги томонидан давлат хизматлари марказларига мурожаат билан келаётган фуқаро ва тадбиркорлар учун қулай шароитлар яратилмоқда.
Масалан, бугунги кунда марказларда саломатлик бурчаклари, инвесторлар хонаси, ўз-ўзига хизмат кўрсатиш бурчаклари фойдаланувчилар ихтиёрида.
Вилоят адлия бошқармаси ахборот хизмати хабар беришича, эндиликда ушбу афзалликлар қаторига бепул Wi-Fi зоналари ҳам қўшилди. Яъни, Самарқанд шаҳар давлат хизматлари марказларига мурожаат билан келган ҳар бир фуқаро бепул Wi-Fi тармоғидан ҳам фойдаланишлари мумкин.
Теглар:
давлат хизматлари маркази
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Дабдабали тўй катталарга керакми, ёшларга?
- Кеча, 17:38
- Жамият
Телефон – энага, интернет – тарбиячи(ми?)
- Кеча, 17:34
- Жамият