Самарқанд шаҳри кўчаларининг неча километри таъмирланаётганини биласизми?
- 28.07.2020 16:30
- 461
- Самарқанд
Самарқанд шаҳридаги 1821 та кўчанинг узунлиги 848,06 километрни ташкил этади. Шундан, 444,6 километри марказий ва ички кўчалар, 403,4 километри маҳалла ички кўчалари ҳисобланади.
Ўтган 2015-2018 йиллар, яъни 4 йил давомида 110 километр йўл таъмирланган. 2019 йилнинг ўзида эса бу кўрсаткич 160 километрни ташкил қилган.
Жорий йилда лойиҳа қиймати 147 миллиард сўм бўлган 76,9 километр масофада йўл қуриш ва мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилиши таъминланади.
Бу ҳақда халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгаши сессиясида шаҳар ҳокими ўринбосари ахборот берган.
Аммо ҳоким ўринбосари таъкидлаган бундай статистикага қарамасдан, шаҳар ҳудудида автомобиль ҳайдаш учун рисоладагидек кўчанинг ўзи йўқлигига тўхталмаган. Агар рақамлар алдамаётган бўлса, шу суръатда яқин икки йилда кўҳна кентда таъмирталаб кўча қолмайди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!