Самарқанд шаҳридаги автотураргоҳда енгил автомобиль ёниб кетди
- 17.11.2021 17:44
- 171
- Ҳодиса
Бугун, 17 ноябрь куни соат 13:54 да Самарқанд шаҳар «Нарпай» кўчасида жойлашган автотураргоҳда тўхтаб турган, 1992 йилда ишлаб чиқарилган "Volvo-940" автомашинаси ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ФВБ хабар бермоқда.
Ёнғин жойига етиб борган тезкор гуруҳ соат 14:08 да уни ўчиргани айтилмоқда.
Ҳодиса электр симлари қисқа туташуви натижасида содир бўлган ва автомобилнинг мотор қисми ҳамда олд шиналари ёниб зарарланган.
Ҳозирда келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Мазкур ҳолат оқибатида жароҳат олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Теглар:
машина ёниши