Самарқанд туманида 70 минг долларга ер сотаётган шахс ушланди

ДХХ вилоят бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида ер сотишнинг олди олинган.

Самарқанд туманида яшовчи, вақтинча ишсиз Х.С. мазкур тумандаги маҳаллий фуқаронинг номига расмийлаштирилган иссиқхона қуриш учун ажратилган 50 сотих ер майдонининг 5 сотихини бошқа бир фуқаронинг номига трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи фабрика қуриш учун расмийлаштириб беришни ваъда қилган. Бунинг эвазига ундан 100 минг АҚШ доллари талаб қилиб, сўралган пулнинг 70 минг АҚШ долларини олаётган вақтида жиноят устида қўлга олинган.

Ҳозирда, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.