Самарқанд ветеринария медицинаси институтига қўшма таълим дастурлари асосида ҳужжатларни қабул қилиш бошланди
Самарқанд ветеринария медицинаси институтида ҳамкор Беларусь Республикасининг Гродно давлат аграр университети ва Витебск давлат ветеринария медицинаси академияси ҳамда Латвиянинг Табиий фанлар ва технологиялар университети (Life science and technology - LLU) ўртасида қўшма таълим дастурлари (Double degree) асосида абитуриент ва талабалар ҳужжатларининг қабул жараёнлари бошланди:
Бакалавриат
➖Зооинженерия (турлар бўйича) (Беларусь Гродно давлат аграр университети) 20 рус 2+2
Иқтисодиёт (тармоқлар бўйича) 20 рус 2+2
➖Ветеринария медицинаси (Витебск давлат ветеринария медицинаси академияси) 20 рус 3+2
➖Ветеринария фармацевтикаси 20 рус 2+2
Чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш технологияси (Латвия Латвия табиий билимлар ва технологиялар университети) 20 инглиз 1+3
Магистратура
Чорвачилик маҳсулотларини етиштириш, сақлаш ва қайта ишлашнинг анъанавий ва инновацион технологияси ҳамда сертификацияси (Латвия табиий билимлар ва технологиялар университети) 5 инглиз 0,5+1,5
Ҳужжатларни қабул қилиш www.qabul.samvmi.uz сайти орқали онлайн тарзда 2021 йилнинг 20 сентябрь санасигача амалга оширилади.
Талаб этиладиган ҳужжатлар рўйхати: (электрон сканер вариантларда)
• Фуқаролик паспорти;
• Диплом (иловаси билан) ёки аттестат.
• 3х4 расм
• Тил билиш даражаси бўйича сертификат (CEFR, IELT).