Самарқандда 34 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди
🔺 Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, 2021 йил 21 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 106 847 (+395) нафарни ташкил этмоқда.
🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 13 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌 12 нафари Андижон вилоятида,
📌 18 нафари Бухоро вилоятида,
📌 15 нафари Жиззах вилоятида,
📌 9 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌 5 нафари Навоий вилоятида,
📌 16 нафари Наманган вилоятида,
📌 34 нафари Самарқанд вилоятида,
📌 8 нафари Сирдарё вилоятида,
📌 35 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌 27 нафари Фарғона вилоятида,
📌 19 нафари Хоразм вилоятида,
📌 28 нафари Тошкент вилоятида,
📌 156 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️ Кеча кун республикамиз бўйича 383 нафар, шундан Самарқанд вилоятида 39 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 102 546 (+383) нафарга етди. Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.