Самарқандда беш кунлик Марказий Осиё ёшлар экологик оромгоҳи бошланди
Марказий Осиё эко-оромгоҳи Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, «Замин» халқаро жамоат фонди, УНИСEФ, УНEССО, БМТТД ва ФАО кўмагида ташкил этилган.
1-5 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Барқарор ривожланиш маданиятини илгари суриш ҳамда болалар ва ёшларни иқлим кун тартибига жалб қилиш бўйича Марказий Осиё стратегиясини ишлаб чиқишга доир Марказий Осиё ёшлар экологик оромгоҳи ташкил этилган.
Унда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон эко-фаолларининг 60 нафардан зиёд етакчиси иштирок этмоқда.
Тадбир Бирлашган Араб Амирликларидаги (БАА) СОП 28 – Иқлим ўзгариши бўйича конвенция иштирокчилари конференцияси муносабати билан ўтказилмоқда.
Унда ёшларнинг иқлим ўзгаришларига қарши курашишдаги ролини эътироф этиш, ёш эко-фаолларга экологик таклиф ва ташаббусларни илгари суриш учун платформа тақдим этиш ҳамда Марказий Осиёда ёшлар экологик ҳаракатини интеграция қилиш кўзда тутилган.
Маълумот учун, тадбир доирасида халқаро экспертлар иштирокида семинарлар, учрашувлар ва Марказий Осиё стратегияси бўйича муҳокамалар ташкил этилади.