Самарқандда "Бродвей" очилади

Яқин орада Самарқанд шаҳрида мамлакатимиздаги биринчи гастрономик "Бродвей" расман очилади. Орзу Маҳмудов кўчаси бўйлаб қаҳвахоналар, пиццериялар, шунингдек, турли хил ресторанлар, жумладан, "Brighton", "Қанотча", "Lagman House", "Evos", "Bar garaje", "Chopar" пиццерияси ва бошқалар очилмоқда.

Ушбу кўча бўйлаб саёҳат қилган меҳмонлар бетакрор муҳитга шўнғиб, дунёнинг турли мамлакатлари таомларидан татиб кўришлари мумкин.

Самарқанд вилояти туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати хабар берешича, келгусида Орзу Маҳмудов кўчасида турли фестиваллар ўтказиш, кўча мусиқачилари ва рассомларини жалб қилиш режалаштирилган.