Самарқандда экспорт қилинган товарлар ҳажми ошди
Жорий йилнинг 11 ойи давомида Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан қиймати 1099,6 млн. АҚШ доллари миқдорида товарлар экспорт божхона режимига расмийлаштирилган.
Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан – 309,5 млн. АҚШ долларига ёки – 39,2 фоизга кўпайган.
Экспорт қилинган товарлар асосан:
Мева-сабзавот маҳсулотлари - 386,8 млн. АҚШ доллари ёки 35,2 фоиз;
Металл ва улардан тайёрланган буюмлар – 158,5 млн. АҚШ доллари ёки 14,4 фоиз;
Транспорт ва қисмлари - 140,9 млн. АҚШ доллари ёки 12,8 фоиз;
Озиқ-овқат маҳсулотлари - 140,3 млн. АҚШ доллари ёки 12,8 фоиз;
Тўқимачилик маҳсулотлари - 97,7 млн. АҚШ доллари ёки 8,9 фоиз;
Тамаки маҳсулотлари - 78,5 млн. АҚШ доллари ёки 7,1 фоиз;
Тирик ҳайвонлар ва озуқалари - 25,6 млн. АҚШ доллари ёки 2,3 фоиз;
Тош, керамика - 15,9 млн. АҚШ доллари ёки 1,4 фоиз;
Кимё саноати маҳсулотлари - 11,3 млн. АҚШ доллари ёки 1,0 фоиз;
Бошқа товарлар – 33,6 млн. АҚШ доллари ёки 3,1 фоиз.