Самарқандда электробуслар сони 51 та бўлди, тез кунда улар сони 100 тага етади
- 11.12.2024 13:57
- 117
- Самарқанд
“Яшил шаҳар” лойиҳаси асосида Самарқанд шаҳрининг жамоат транспортини ривожлантириш мақсадида яна 15 та электробус олиб келинди. Лойиҳага кўра, 100 та электробус олиб келиш режалаштирилган бўлиб, шу пайтгача уларнинг 36 таси Самарқанд шаҳри кўчаларида аҳолига транспорт хизмати кўрсатаётганди.
Янги партия — навбатдаги электробуслар 15 та қувватлаш қурилмалари билан олиб келинди. Вилоят транспорт бошқармасидан олинган маълумотларга кўра, йил якунига қадар электробусларнинг умумий сони 100 тага етказилади. Расмийлаштириш ишлари тугагач улар ҳам тез кунларда йўловчиларга хизмат қилишни бошлайди.
Теглар:
автобус