Самарқандда икки киши коронавирус юқтирган
Кеча коронавирус билан касалланиш бўйича кунлик кўрсаткич йил бошидан бери рекорд даражага етди.
🔺 2021 йил 24 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 81816 (+138) нафарни ташкил этмоқда. Бу эса йил бошидан бери кузатилган рекорд кўрсаткичдир.
🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 3 нафари Жиззах вилоятида,
📌 2 нафари Наманган вилоятида,
📌 2 нафари Самарқанд вилоятида,
📌 20 нафари Тошкент вилоятида,
📌 111 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
⚫️ Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 624 нафарга этди.
♻️ Кеча кун давомида:
📌 Бухоро вилоятида 5 нафар,
📌 Хоразм вилоятида 3 нафар,
📌 Тошкент вилоятида 19 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 71 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 80143 (+98) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.
❗️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг хабар беришича, айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1049 нафар бемордан 191 нафари оғир, 85 нафари эса ўта оғир аҳволда.