Самарқандда маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари тасарруфига 28 миллиард сўм берилади
Вилоятимизда иқтисодий харажатлар учун 2022 йилда Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан;
маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари томонидан тасарруф қилиш учун 28,6 миллиард сўм ажратилади. Бу 1115 та маҳалладаги мавжуд муаммоларни бартараф этишга сарфланади.
Шунингдек, 30 та махсус техника харид қилиш учун 13 миллиард сўм ажратилиб, шаҳар ва туманлар ободлиги таъминланади.
Иссиқлик корхоналари учун 689,2 миллион сўм субсидия ажратилади. Ушбу маблағ ҳисобидан 164 та уй-жойдаги хонадонлар учун арзон иссиқлик таъминоти етказиб берилади.
94 та насос станцияси учун жами 77,8 миллиад сўм маблағ йўналтирилади ва 69 минг гектардан ортиқ экин майдони узлуксиз сув билан таъминланади.
71 километр ички йўлларни таъмирлаш учун 23,2 миллиард сўм ажратилади. Бу билан 92 та маҳалладаги 275 та кўча таъмирланади.
кўп қаватли уйларда лифтларни таъмирлаш учун 7,6 миллиард сўм маблағ ҳисобидан 12 та кўп қаватли уйдаги носоз лифтлардан 40 таси таъмирланади.
1020 километр йўл чизиқлари ҳамда 1475 та йўл белгиларини ўрнатиш учун 1911 миллион сўм ажратилади.