Самарқандда ноҳақ айбланган 8 киши оқланган

Бу ҳақда халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги 11-сессиясида жиноят ишлари бўйича вилоят суди раиси О.Ҳайитов ахборот берди.

Қайд этиш лозимки, мазкур сессия иши синов тариқасида ижтимоий тармоқлар орқали онлайн тарзда ёритибборилди.

Унда дастлаб одил судловни амалга ошириш, қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш борасида олиб борилган ишлар тўғрисида вилоят судлари раислари ахборот берди.

Жиноят ишлари бўйича вилоят, туман ва шаҳар судлари томонидан ўтган олти ойда 1870 нафар шахсга нисбатан 1518 та жиноят ишлари кўриб тамомланган. Тамомланган ишлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 16 та ёки 0,8 фоизга, шахслар сони эса 69 нафарга ёки 4,5 фоизга кўпайган.

Тамомланган ишлар бўйича 445 нафар аёллар, 82 нафар вояга етмаганлар, 145 нафар 60 ёшдан ошган шахслар 1365 нафар шахсга нисбатан айблаш ҳақида ҳукмлар чиқарилган.

Тамомланган жиноят ишларининг 33,3 фоизи ёки 505 таси сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилган.

Судланган 1365 нафар шахсларнинг 320 нафари озодликдан маҳрум қилинган. Яна 503 нафарига озодликни чеклаш, 25 нафарига мажбурий жамоат иши, 388 нафарига ахлоқ тузатиш ишлари, 114 нафарига жарима, 15 нафарига шартли ҳукм тайинланган.

Ўтган давр мобайнида кўрилган жиноят ишлари бўйича 160 нафар шахс суд залидан қамоқдан озод қилинган. Шунингдек, 392 та жиноят иши тарафларнинг ярашганликлари муносабати билан тугатилиб, 413 нафар шахс жиноий жавобгарликдан озод қилинган.

Вилоят судларининг барча инстанцияларида 8 та жиноят иши бўйича 8 нафар шахслар оқланган. Бироқ сессия ишид аберилган ахборотда судда абжағи чиқиб, охир-оқибат судланувчиларнинг оқланишига олиб келган «дело»ларнинг қанчаси прокуратура, яна қанчаи ДХХ ва ИИБ терговчилари «ижодига» тўғри келиши очиқланмади.

Балки, бу ишлар бурмунча олдин очилган, ноқонуний жабрланганлар бир муддат жазодан озод қилиш муассасалар “тупроғини ялаб” улгурганди. Ёки терговда сифат ҳамон муаммоси бўлаётгандир...

Кенгаш раиси ижтимоий тармоқларда билдирилган муносабатлар асосли жавоб қайтариш таклифини берди. Ўйлаймизки, жиноят ишлари бўйича вилоят суди қайд қилинган саволларга ҳам жавоб қайтаради.